Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайгада 3 кун қолиб кетган 3 яшар боланинг суратлари пайдо бўлди
Хабарларга кўра, Серен Д. у билан бирга ўрмонга кетиб, қутқарувчилар болакайни топгунча бирга бўлган ити туфайли тирик қолган.
Лайф.ру 3 кеча-кундуз тайгада қолиб тирик қолган 3 яшар болакайнинг суратларини чоп этган. Серен 18 сентябрда, бувиси кир ювиш билан овора бўлган вақтда йўқолиб қолган эди. Гўдакни қидириш ишлари 3 сутка олиб борилди.

Шу мақсадда 100 нафардан ортиқ инсон, 12та техника жалб этилди. Қидирув ишлари тинимсиз олиб борилган. Қуруқликдаги гуруҳлар 30 кв.км. майдонни кўздан кечиришган, авиация 125 кв.км. майдон устидан синчковлик билан парвоз қилган.
Ҳозирда, болакай онаси билан бирга республика шифохонасига олиб келинган. Бироқ, шифокорларнинг қайд этишларича, Серен жиддий талофат кўрмаган. Унинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025