Спорт | 10:49 / 21.09.2016
15132
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик паралимпиячилар Тошкентга етиб келишди

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида 7-18 сентябрь кунлари ўтказилган 15-Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон жамоаси бўлган самолёт бугун, тонгги 06:15да Туркия орқали Тошкент халқаро аэропортига етиб келишди. Уларни катта хурсандчилик билан кутиб олишди. Улар орасида Риода ўтган Олимпиадада иштирок этган спортчиларимиз ҳам бор эди. Бундан ташқари у ерда Ўзбекистон санъати вакилларини ҳам учратиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси мусобақа дастурига киритилган спортнинг 5 та турида (енгил атлетика, сузиш, дзюдо, ўқ отиш, оғир атлетика) 32 спортчи билан иштирок этди. Спортчиларимиз Паралимпия ўйинларининг 31 медалини ( 8 та  олтин, 6 та кумуш, 17 бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 200 яқин иштирок этган  давлатлар ўртасида  15-ўринни (медаллар сони бўйича 12-ўрин), Марказий Осиё давлатлари ўртасида 1-ўринни, МДҲ давлатлари ўртасида 2- ўрин (1-ўрин Украина, 171 спортчи билан иштирок этган), Осиё давлатлари ўртасида 2-ўрин (1-ўрин Хитой, 326 спортчи билан иштирок этган) қўлга киритди. Дзюдо спорт тури бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди.
Бундан ташқари, ғолиб спортчиларимизни тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг фармойиши имзоланган.

Унга кўра, олтин медаль олган паралимпиячиларга 200 минг доллар, кумуш медаль олган паралимпиячиларга 100 минг доллар, бронза медаль олган спортчиларга эса 75 минг доллар миқдоридаги пул мукофотлари тайинланган.

Мавзуга оид