Жаҳон | 22:33 / 22.09.2016
4331
1 дақиқада ўқилади

Канадада 60 дан кўпроқ мактаб портлаш таҳдиди туфайли ёпилди

Канаданинг шимолида жойлашган Нунавут ҳокимияти маҳаллий мактабларни уларда гўёки портловчи қурилмалар қўйилгани ҳақида олинган таҳдидлар туфайли ёпишга қарор қилди, деб хабар бермоқда CTV News.

Таъкидланишича, эвакуация коллежлар ва 60 дан кўпроқ мактабда ўтказилган.

Таҳдид Нунавутнинг учта ҳудудидаги ўқув муассасаси маъмуриятига машғулотлар бошланишидан аввал келиб тушган. Полицияда таҳдид ҳақиқий деб қаралмаган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид