Ўзбекистон | 12:44 / 22.09.2016
58065
1 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди. Шаҳар ҳокимлиги сайтида берилган ахборотга кўра, туман ҳокими лавозимини Шерзод Кудбиев эгаллаган.

Шерзод Кудбиев Давлятович 1981 йили Фарғона вилоятида туғилган. У 1995-2002 йилларда Фарғона политехника институтида таҳсил олган. У шу олийгоҳда 2002 йилдан 2007 йилгача ассистент, катта ўқитувчи сифатида ишлаган.

2007-2010 йилларда Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги тузилмаларида мутахассис, бошқарма бошлиғи ўринбосари, 2010-2012 йилларда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси тузилмаларида мутахассис сифатида меҳнат қилган.

2012-2015 йилларда Шерзод Кудбиев Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий марказига директорлик қилган. Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинлангунига қадар, Кудбиев Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шомансур Аҳмедов лавозимидан озод этилган эди.

Мавзуга оид