Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рио Олимпия ўйинларида ечинган мўғул мураббийларига нисбатан жазо қўлланилди
Шогирдининг Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари кураш баҳсларида мағлуб бўлганига норозилик сифатида гилам устида кийимларини ечиш билан томоша кўрсатган мўғул мураббийлари 2019 йил август ойигача халқаро мусобақалардан четлатилди, деб хабар қилмоқда Еurosport.

Ҳодиса, мўғул курашчиси Мандахнаран Ганзоригийннинг ўзбекистонлик Ихтиёр Наврўзов билан бўлиб ўтган баҳси якунида содир бўлди. Курашнинг асосий вақти 7:6 ҳисобида Мўғулистон вакили фойдасига тамом бўлган ва улар ғалабани нишонлаётган эди. Бироқ, ўзбек томони Наврўзовнинг интилишига қарши мўғул курашчиси қасддан қочганига норозилик билдиргач, бош ҳакам ҳисобни ўзгартириб, дуранг қайд этди ҳамда мусобақа регламентига кўра, сўнгги балл олган курашчи Ихтиёр Наврўзов ғолиб деб топилди.
Шундан сўнг, мўғул мураббийлари норозилик сифатида спорт либослари ва майкаларини ҳакамлар ҳайъати олдига ечиб ташлашди.
Мавзуга оид
17:48 / 13.05.2025
Мўғулистоннинг Hunnu Air авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
17:44 / 27.02.2025
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида биринчи авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда
13:22 / 16.01.2025
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида транспорт қатнови тўғрисидаги битимлар тасдиқланди
16:40 / 14.01.2025