Жаҳон | 10:09 / 22.09.2016
4346
1 дақиқада ўқилади
WSJ: АҚШ Ироқдаги ҳарбийлари сонини оширмоқчи
АҚШ ҳарбийлари, Ироқнинг Мосул шаҳрини эгаллашга қаратилган амалиётдан аввал, қўшимча равишда 500 аскарни сафарбар этиш учун Америка ҳукуматига мурожаат қилмоқда, деб ёзган The Wall Street Journal нашри Америка мулозимларига таянган ҳолда.
Аниқлик киритилишича, Ироқда расман 4,4 минг америкалик ҳарбий хизматчи мавжуд.
Агар, Оқ уй маъмурияти таклифни маъқулласа, қўшимча ҳарбийлар гуруҳи Ироқ аскарлари ва халқаро коалиция кучлари билан бирга Мосулни эгаллашга қаратилган амалиётга тайёргарлик кўра бошлайди.
Америкалик мулозимларга кўра, ИШИД назорати остида қолаётган Мосулни қайтариб олишга қаратилган амалиёт октябрь ойи ўрталарига белгиланган. Нашрнинг ёзишича, президент Барак Обама ҳозирча мазкур режадан хабардор қилинмаган.