Спорт | 18:17 / 23.09.2016
7518
2 дақиқада ўқилади

Фото: Паралимпиячилар мухлислар билан учрашди

Фото: Madina Nurman/korzinka.uz

Бразилия мезбонлигидаги XV ёзги Паралимпия ўйинларида юрт шарафини ҳимоя қилган Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси спортчилари ва уларнинг мураббийлари кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистонда кўп йиллардан буён фаолият юритиб келаётган korzinka.uz супермаркетлар  тармоғининг ташаббуси билан ташкил этилган махсус тадбирда терма жамоа вакиллари мухлислар билан мулоқот қилиш, биргаликда эсдалик учун суратга тушиш, ёш авлод вакилларига  ғалабалардан олган таассуротлари  ҳақида сўзлаб бериш, улар томонидан билдирилган самимий қутловларни қабул қилиш, шунингдек, ўзлари учун ҳозирлаб қўйилган совғаларни тантанали топшириш маросимида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, XV ёзги Паралимпия ўйинлари Рио-де-Жанейрода 18 сентябрда ўз якунига етди. Мусобақа давомида 8та олтин, 6та кумуш ва 17та бронза медаль қўлга киритган ўзбекистонлик паралимпиячилар умумжамоа ҳисобида 16-ўринни эгаллади. Ўзбекистон вакиллари Марказий Осиёда биринчи, МДҲда Украинадан сўнг иккинчи, Осиёда Хитой ва Эрон делегацияларидан сўнг учинчи ўринни эгаллади.

 

Мавзуга оид