Спорт | 10:58 / 23.09.2016
10959
2 дақиқада ўқилади

Футзал бўйича жаҳон чемпионатида 1/4 финал жуфтликлари аниқ бўлди

Колумбияда давом этаётган футзал бўйича Жаҳон Чемпионатида чорак финалнинг барча иштирокчилари номлари маълум бўлди.

Нимчорак финал босқичи доирасида 22 сентябрь куни ўтказилган Озарбойжон ва Таиланд терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўта шиддатли ва голларга бой бўлди. 

Ўйиннинг асосий вақтида 7:7 ҳисоби билан якунланди. 10 дақиқадан иборат қўшимча бўлимлар голларга бойлиги бўйича асосий вақтдан қолишмади. Якунда озарбойжонликлар 13:8 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Озарбойжон терма жамоаси чорак финалда Португалия билан баҳс олиб боради.

Аргентина ва Украина терма жамоалари ўртасидаги учрашув тақдири ҳам қўшимча бўлимларда ҳал бўлди.

Дастлаб 40 давом этган ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшимча бўлимлар тугашига бир ярим дақиқа қолганида Украина дарвозаси томон дабл-пенальти белигланди ва ундан аргентиналиклар самарали фойдаланишди. Ягона гол Аргентинага ғалаба келтирди.

Аргентиналиклар чорак финалда Италия-Миср учрашуви ғолибига қарши баҳс олиб боришади.

Яна бир беллашувда эса Миср Италияни енгиб, мусобақадан чиқариб юборди. Бу беллашувда ҳам қўшимча бўлимлар белгиланди.

Ўйин давомида томонлар ҳисобда қувлашмачоқ ўйнашди. Ҳар сафар мисрликлар ҳисобда олдинга чиқиб олаверишди, Апеннин яримороли вакиллари эса мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. 

Қўшимча бўлимда устунлик Италия томонида бўлди, улар бир вазиятда қулай имкониятдан фойдалана олишмади — зарба устунга тегиб қайтди. Экстра-таймлар тугашига 2 дақиқа қолганида италиялик ҳимоячининг хатосидан мисрлик футзалчи унумли фойдаланди ва жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди. 

Миср терма жамоаси чорак финалда Аргентинага қарши баҳс олиб боради.

Футзал. Эрон Бразилияни турнирдан чиқариб юборди ва бошқа натижалар

Мавзуга оид