Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Sony Pictures ва Хитойнинг Dalian Wanda компаниялари ҳамкорлик ҳақида битим имзолашди
Sony Pictures Entertainment ва Хитойнинг Dalian Wanda Group компаниялари стратегик ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолашди. Бу ҳақида Financial Times маълум қилди.
Манбага кўра, шартномада ҳамкорликдаги инвестицияга доир, шунингдек Sony Pictures фильмларини дунёдаги энг йирик Wanda кинотеатрлари тармоқлари орқали тарғиб қилиш ҳақидаги бўлимлар бор.
Битим "стратегик иттифоқ" ҳисобланиб, у баъзи ҳолларда молиялаштириш улушини ўз ичига олади.
Sony Pictures битим имзолангунга қадар ўз фильмларини Хитойга China Film Co ва Huaxia Film Distribution давлат компаниялари орқали ўтказар эди. Мамлакатдаги хорижий фильмлар учун квоталарни айнан улар назорат қилишади.
Июль ойи ўрталарида Американинг AMC Entertainment кинотеатрлари тармоғи Terra Firma инвестфондидан 1,2 миллиард долларга Odeon & UCI Европа тармоғини қўлга киритиш ҳақида шартнома имзолаганлиги хабар қилинган.
Мавзуга оид
16:59 / 08.04.2025
Полша бизнес-миссияси UzFood 2025 халқаро кўргазмасида иштирок этди
21:49 / 11.06.2024
Россия ва Эрон ҳамкорлик шартномаси тузиш жараёнини тўхтатди
18:30 / 22.05.2024
Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил йиғиш заводи тест режимида ишга туширилади
18:28 / 19.03.2024