Жаҳон | 17:34 / 23.09.2016
10789
1 дақиқада ўқилади

Туркия Қримда бўлиб ўтган сайлов натижасига нисбатан қарашини билдирди

Расмий Анқара Давлат думаси учун Қрим яриморолида бўлиб ўтган сайлов натижасини тан олмайди. Бу ҳақда, 23 сентябрда Haberler нашри Туркия ТИВ баёнотига асосланган ҳолда хабар қилмоқда

«Туркия Украина ҳудудий яхлитлиги тарафдори. Биз ўтган ҳафта Россияда бўлиб ўтган парламент сайлови натижаларини шу нуқтаи-назардан баҳолаймиз. Шунинг учун, бизнинг фикримизча, Қримда ташкил этилган овоз бериш натижаси ҳуқуқий кучга эга эмас», — деган вазирлик матбуот котиби Танжу Билгич.

21 сентябрь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған россиялик ҳамкасби Владимир Путинни Давлат думасидаги сайловлардаги муваффақияти билан табриклаган эди. Шундан сўнг, Украина раҳбари Пётр Порошенко билан учрашувида, республика «суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини» тиклашда кўмаклашишга ваъда берган эди.

Мавзуга оид