Фан-техника | 20:49 / 23.09.2016
11447
2 дақиқада ўқилади

Ўсмир янги iPhone 7 смартфонини бузишига 24 соат кифоя қилди

19 ёшли америкалик хакер Лука Тодеску янги iPhone 7 смартфонини 24 соат давомида уриниб, буза олди. У бу ҳақда ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Тодеско саҳифасига жойлаган суратда сўнгги iOS дастурида ишлаётган iPhone 7 ва ишга туширилган Cydia иловасини кўриш мумкин. У, бошқа иловаларни ўрнатиш имконини беради. Хакер шунингдек, iOS 10 дастурида ишлаётган iPad планшетининг бузилиши тасвирга олинган видеолавҳани ҳам жойлаштирган.

iOS дастурининг Jailbreak деб номланувчи бузилиши қурилманинг файллар тизимига уланиш имконини беради. Jailbreak қилинган телефонларнинг вирусли дастурлар билан зарарланиш эҳтимоли кўпроқ бўлади. Чунки, ишга тушириладиган дастурлар норасмий манбалардан олинади.

Бўлажак хакер фойдаланувчиларга ўз қурилмасини Safari ёрдамида бузишни таклиф қилмоқчи.

Лука бу иш осон эмаслигини таъкидлаган.

«Улар менинг ҳаётимни қийинлаштиришган. IPhone 7 — тўғри йўналишдаги навбатдаги қадам. Лекин айтишим мумкинки, у 100 фоизга ҳимояланмаган, худди бошқа қурилмалар каби», деган Тодеско твиттерида.

У иши тафсилотларини келтирмаган. У тафсилотларни муаммони тузатишда ёрдам берувчи патчлар чиқмагунича билдирмоқчи эмас.

Мавзуга оид