Жаҳон | 07:37 / 24.09.2016
27901
2 дақиқада ўқилади

АҚШ президенти Саудия Арабистонини судга беришга имкон берувчи қонунга тақиқлов қўйди

АҚШ президенти Барак Обама 23 сентябрда 11 сентябрь теракти қурбонлари оилаларига Саудия Арабистонини судга беришга имкон берувчи қонунга тақиқлов қўйди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  
  
Обама ўз қарорини қонун лойиҳаси АҚШ миллий хавфсизлиги манфаатларига зиён етказиши билан тушунтирди.

Обаманинг айтишича, агар қонун кучга кирса бошқа давлатлар ундан ўз навбатида АҚШ дипломатлари, ҳарбийлари ва компанияларига, ҳаттоки Вашингтонннинг қўллаб-қувватловидан фойдаланган хорижий ташкилотларни судга беришда фойдаланишлари мумкин бўлади. 

Аввалроқ қонун лойиҳаси АҚШ конгрессининг қуйи палатаси ва сенатида қабул қилинганди. Энди президент тақиқловини енгиб ўтиш учун Конгресснинг ҳар иккала палатасининг учдан икки қисми аъзосининг розилиги керак бўлади.

Обама қонун лойиҳасига тақиқловни Ар-Риёд 750 млрд долларни ташкил қиладиган ўзининг АҚШдаги қимматбаҳо қоғозлари ва активларидаги улушини сотиб юбориш билан тақдид қилгандан кейин ваъда берган. 

 

Мавзуга оид