Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хуршидбек Норматов профессионал боксда рақибини нокаут қилди
2016 йил 23 сентябрь куни Майами шаҳрида (Оклахома, АҚШ) профессионал бокс мусобақаси бўлиб ўтди. Унда, ўзбекистонлик профессионал боксчи Хуршидбек Норматов (2−0−0, 1 КО) иштирок этди.
Андижон бокс мактаби тарбияланувчиси 26 яшар америкалик Томас Бернардга (5−4−0, 3 КО) қарши рингга кўтарилди, деб хабар қилмоқда fightnews.info. Жанг, иккинчи раунддаёқ якунига етиб, бунга Хуршидбекнинг чапдан берган зарбаси билан рақибини нокаут қилгани сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Норматов Fight Promotion промоутерлик компанияси билан 15та жанг ўтказиш шарти билан шартнома имзолаган. У 25 июнда ўзининг дебют жангини ўтказиб, Ромон Барберни (6−11−0, 5 КО) мағлуб этганди.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025