Жаҳон | 20:38 / 24.09.2016
16817
3 дақиқада ўқилади

Кечки дайжест: 24 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 24 сентябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда республика фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди.

Батафсил.

Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти масъулияти кенгайтирилди.

Батафсил.

Ўзбекистонда молиявий пирамидаларни ташкил этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят кодекси молиявий фирибгарликлар орқали йирик миқдорда пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолиятга доир янги модда билан бойитилди.

Батафсил.

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискада бўлганларнинг қариндошлари прописка қилиниши мумкинми?

2016 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлганлар ўз қариндошларини пропискага қўйишлари мумкин ёки мумкин эмаслигига ойдинлик киритилган.  

Батафсил.

24 сентябрдан йўл қоидаларини бузганлик учун янги жарималар кучга кирди

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексига, Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ равишда жиҳозланмаган транспорт воситаларини бошқарганлик учун жазоларни тайинлашни кенгайтирувчи тўлдиришлар киритилди.

Батафсил.

Йўл қоидаларини бузган пиёдаларга солинадиган жарима миқдори тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексига, Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган пиёдаларга маъмурий жазоларни тайинлашни кенгайтирувчи тўлдиришлар киритилди.  

Батафсил.

Ҳиллари Клинтон давлат котиби вақтида Россияда махфий маълумотларни қолдирган

ФҚБ директори Жеймс Комининг сўзларига кўра, АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон давлат котиби бўлиб ишлаган вақтларда махфий маълумотларга нисбатан "эҳтиётсизликка йўл қўйган"

Батафсил.

Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига оид ўз қарашларини маълум қилди

Аввал хабар қилинганидек, Нью Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессияси ўз ишини давом эттираяпти. Унинг 23-сентябрдаги мажлисида Ўзбекистон делегацияси раҳбари, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов маъруза қилди.

Батафсил.

Telegram мессенжерида янги функциялар пайдо бўлди 

Павел Дуровнинг Telegram мессенжерида сурат ва видеоларга ниқоблар, стикерлар ва матн қўшиш функцияси пайдо бўлди.

Батафсил.

“Манчестер Юнайтед” – “Лестер”, “Арсенал” – “Челси” ва дам олиш кунлари ўтказиб юбориб бўлмас ўйинлар

23-24 сентябрь кунлари Европада миллий чемпионат ўйинлари давом эттирилади. Футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли ўйинлар кутмоқда.

Батафсил.

Мавзуга оид