Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия масаласи бўйича шошилинч йиғилиш ўтказади
Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия масаласидаги шошилинч йиғилиши бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Бу йиғилишни ўтказиш ташаббуси АҚШ, Буюк Британия ва Франция томонидан билдирилган.
Бундан олдинроқ Франс Пресс нашри Ҳалабдаги ҳарбий ҳаракатларнинг давом эттирилаётгани муносабати билан учрашув ўтказилиши ҳақида хабар берганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 9 сентябрдаги Женевада бўлиб ўтган учрашуви якунларига кўра, Сурия масаласида беш тўпламдан иборат келишув шартларини қабул қилган эди.
12 сентябрь куни ярашув ҳақидаги битим амалга кирди, аммо бир ҳафта ўтмасданоқ аввалига Сурия ҳарбийлари ҳужумга учради, сўнг БМТ инсонпарварлик ёрдами ўққа тутилди ва ҳарбий ҳаракатлар қайтадан бошланиб кетди.
22 сентябрь куни Сурия ҳукумати сулҳнинг амал қилиш муддати тугагани ҳақида эълон қилиб, Ҳалабга юриш бошлади. Ҳарбийлар тинч аҳоли вакилларини ҳужум ҳақида огоҳлантириб, улардан жангариларнинг ҳарбий объектларидан узоқроқ бўлишни сўради. Сурия армияси жиддий текширувлар олиб борилгачгина, объектларга ҳужум қилинаётганини билдирди.
Мавзуга оид
23:01 / 26.02.2024
Қўшинларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари жорий этилади
10:19 / 12.01.2024
Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказади
16:27 / 17.03.2023
Ўзбекистон ва Қирғизистон Хавфсизлик кенгашлари ўртасида маслаҳатлашув ўтказилди
16:56 / 08.02.2022