Фан-техника | 16:17 / 25.09.2016
13206
6 дақиқада ўқилади

Facebook'нинг 5та энг йирик муваффақиятсизлиги 

Римдаги чиқишидан сўнг Марк Цукерберг аудитория саволларига жавоб бературиб, шундай деди: «Якуний ҳисобда мағлубият эмас, ундан қандай сабоқ олишингиз муҳимроқ бўлади».

Facebook амалга ошираётган ишларнинг барчаси айнан мана шу ҳикмат ортида ётади: компания кўплаб муваффақиятсиз лойиҳаларни ёпган, айримлари эса сайт ёки дастур тубида ноъмалумлигича қолади. 

Facebook'нинг 5та энг аҳамиятли муваффақиятсизликларини ёдга оламиз.

1. Биринчи мобиль дастур

Ҳозир Facebook ҳақида ўйлай туриб, биз эҳтимол компаниянинг мобиль телефонлар учун дастурини ёдга олсак керак, бироқ аслида iOS ва Android учун дастурларни ишга тушириш осон бўлмаган. 

Аввалига компания мобиль иловалар урфга киради, деб ҳисоблаб, кўп вақтини сайтнинг мобиль версиясини яратишга сарфлади. Шу сабабли, биринчи дастур шунчаки сайтнинг мобиль версияси бўлган. У жуда секин бўлиб, кўп ҳолларда нотўғри ишлаб ёки умуман ишламай қолар эди. 

Кейинроқ Цукерберг буни «компаниянинг энг катта хатоларидан бири» деб атади. Илк бор Facebook iOS ва Android учун тўлақонли дастурни 2012 йилдагина ишга туширади ва бу дастурлар биринчи уринишларга нисбатан анча тезроқ ва ишончлироқ ишлай бошлади. Шундан сўнг компания кўплаб турли дастурлар ишлаб чиқарди. 

2014 йилда Messenger пайдо бўлди ва фойдаланувчилар ўз телефонига бу дастурини кўчириб олиши учун босим ўтказа бошлашди.

Натижада, асосий дастур янада шиддат билан ишлай бошлади ва хабарлар алмашиниш жараёни ҳам тезлашди. Ҳозирда Messenger'нинг ҳар ойда 1 миллиарддан ортиқ фойдаланувчиси бор.

Ўтган мавсумда компания барча реклама даромадларининг 84 фоизини мобиль дастурлардан олди.

 2. Facebook Home 

Нормаль дастурлар билан чўзилиш ҳолатлари кузатилди, шу сабаб Facebook жуда олдинлаб кетди ва бозорга Facebook Home'ни чиқди. Бу Android учун бир неча телефонларга мос келадиган комплекс вазифали ижтимоий тармоқ эди. Хусусан, блоклаш экранида янгиликлар тасмаси кўрсатилди, Facebook Messenger эса смс билан мужассамлашди. 

Home HTC First қурилмасида чиқди — смартфон мазкур лойиҳа оситида махсус ишлаб чиқарилди. Бир ойдан сўнг модель 99 доллардан 0,99 долларгача баҳоланди, бироқ рекламага қарамай, қурилма машҳурликка эришмади. Маълум бўлишича, инсонлар ўзининг кўп вақтини Facebook дастурларида ўтказса ҳам ўз телефонининг барча қисми ижтимоий тармоқга айланишини истамади. Бу лойиҳа Facebook билан юз берган энг шов-шувли омадсизликка айланди, бироқ ундан айрим фойдалар олиб қолинди. Ўша вақт ишлаб чиқариш бўйича президент ўринбосари бўлган Кори Ондрейканинг сўзларига кўра, компания дастурчилари Android тизимидаги қурилмалар билан ишлашни ўрганишди.

3. Poke

Snapchat кескин кўтарилиши натижасида 2012 йил сўнгида Facebook Poke дастурини ишга туширди. Унда ёш тармоқнинг асосий функцияси — суратлар йўқолиши очиқчасига кўчириб олинган эди. 

Цукербергнинг айтишича, дастур бир неча муҳандислар томонидан 12 соатли хакатон вақти — яъни маълум ғояларни тезда амалга ошириш учун дастурчилар марафонида яратилган. Компания дастурни ишга тушириши билан «омади чопмади». 

Цукерберг кейинчалик «бу Facebook маҳсулоти эмас, қандайдир ҳазил» бўлганини қайд этди. Қизиғи, бу ҳодиса Snapchat'ни 3 млрд долларга сотиб олиш учун бўлган омадсиз уринишдан сўнг содир бўлади. Шунингдек, Poke — тармоқнинг энг омадсиз дастуридир. 
 
4. Creative Labs Moments

Мазкур лаборатория 2013 сўнгида ишга тушди ва дастурчилар ҳамда дизайнерларни мобиль дастурлар яратишга чақирди. Бу ерда ўқиш учун Paper номи остидаги унча машҳур бўлмаган дастур яратилди ва айнан шу ерда Slingshot номи остида Snapchat нусхасини яратиш ишлари кўриб чиқилди. Улар орасидаги энг омадли дастур фотосуратларда дўстларингиз юзини аниқлаб, уларга расмларни жўнатувчи Moments бўлди. Бироқ Creative Labs кўплаб дастурлари инсонларга кераксизлигича қолди. Бироқ шундай натижа кутилган эди, уларга жуда кам ресурслар сарфланди.

Moments ва Paper — икки энг мураккаб дастур — бошқа мақсадлар учун ишлаб чиқарилган сунъий интеллект доирасидаги ечимларга асосланган. Жош Констин (TechCrunch) бу ерда таваккалчилик кам, бироқ, ғалаба имконияти ҳам катта эканлигини қайд этган эди.

Муҳими, Facebook, Instagram ва Messenger дастурларида амалга ошмаган ишлардан фойдаланиш имкони берилди. Creative Labs ўтган йилнинг охирида ёпилди, бироқ Facebook яна алоҳида дастурларни ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

5. Facebook Deals ва Facebook Offers 

Бу икки дастур ўхшаш эди: улар компаниялар учун Groupon модели бўйича мижозларга чегирма тақдим этишга ёрдам беришди. Улар орасидаги фарқ шунда эдики, Deals чегирмалари сотувчининг рўйхатидан ўтганларгагина тақдим этилди, Offers иши эса «Тўланган маблағ тарихи» хизмати доирасида исталган аудитория учун акцияни тарғиб қилиш эди. Бироқ бу дастурлар яхши самара бермади ва ёпилди. Бироқ бизнес ва истеъмолчилар ўртасидаги алоқачи сифатида катта тажриба тўплашга ёрдам берди.

Ҳозирда Facebook Messenger ва WhatsApp'да пул йиғишга тайёргарлик кўрилмоқда — бу дастурларнинг ҳар бирида миллиардлаб фойдаланувчилар мавжуд. Албатта, Deals ва Offers'дан олинган тажрибалар белгиланган битимларни олға суришда асқатади.

Мавзуга оид