Жамият | 09:01 / 25.09.2016
8665
1 дақиқада ўқилади

“Ўргимчак одам” трилогияси актёрларидан бири оламдан ўтди

Фото: Google image

Америкалик актёр ва продюсер Билл Нанн 63 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда 24 сентябрь куни режиссёр, сценарист ва продюсер Спайк Ли “фейсбук”даги ўз саҳифасида эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, Нанн ўзи туғилиб ўсган Питтсбург шаҳрида вафот этган. Ўлим сабабларига ойдинлик киритилмаган.
Аниқроқ айтадиган бўлинса актёрнинг 63 ёшга тўлишига бир ойча вақт қолган эди: у 1953 йилнинг 20 октябрида туғилган.
Маълумот учун: Билл Нанн 1987 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. У “Ўргимчак одам” трилогиясида “Дейли Бьюгл” газетаси журналисти ва муҳаррири Жозеф Робертсон образи орқали таниқлидир.
Билл Нанн 70 дан зиёд кинокартина, телефильм ва сериалларда роль ижро этган.
 

Мавзуга оид