Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланднинг собиқ бош вазири Чиннаватга нисбатан 1 миллиард доллар миқдордаги жарима пули белгиланди
Махсус давлат комиссияси ўз вазифаларига бепарво муносабатда бўлгани учун Таиланднинг собиқ бош вазири Йинглак Чиннаватга нисбатан жарима белгилади. Bangkok Post нашрининг маълум қилишича, ҳукуматнинг собиқ раҳбарига белгиланган жарима миқдори - 35,7 миллиард бат (1 миллиард доллардан ортиқ).
Таиланд молия вазирлиги комиссияси Йинглак Чиннаватни 2013-2014 йилларда деҳқонлардан гуруч харид қилиш давлат дастурини амалга оширишда лоқайдликда айблаб, февраль ойидаёқ унга нисбатан очилган тергов ишини якунига етказган. Бироқ жарима миқдорини белгилаш учун яна 8 ой вақт керак бўлган.
Манбага кўра, собиқ бош вазирнинг ўзи унга қўйилган айбловни "адолатсиз", деб ҳисоблайди. Жарима ҳақидаги қарор чиқарилганидан кейин у Қиролликнинг ҳозирги ҳукуматини у ва унинг оила аъзоларига қарши "иккиламчи стандартларни қўллаш"да айблади. Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча матбуотга берган изоҳида "Биз ҳеч кимни алоҳида ажратмаймиз", дея таъкидлади. "Гап фақат ўз вазифаларимизни бажариш ҳақида кетмоқда. Агар биз шундай қилмаганимизда, ўзимизни бепарволикда айблаш керак бўларди. Шу боис бу қарорни адолатли, деб ҳисоблайман", - деди у. Шунингдек у собиқ бош вазир ўз ҳуқуқларидан фойдаланиб, судда қарорга қарши иш очиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
23:57 / 02.05.2025
Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
19:45 / 28.04.2025