Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия Европада онлайн-харидлар ҳажми бўйича биринчи ўринни эгаллади
Буюк Британия аҳолиси 2015 йил онлайн-дўконларда 56,4 млрд евро қийматида харидларни амалга оширган. Бу ҳақида PostNord логистика компанияси томонидан ўтказилган европаликларнинг афзал кўриш ва харид қилиш одатлари бўйича тадқиқот хабар беради.
Қайд этилишича, Буюк Британияда интернет орқали харид қилиш ҳажми умумевропа сотиб олиш ҳажмининг учдан бири (29,8 фоиз)ни ташкил қилади. Интернет-хариди бўйича иккинчи ва учинчи ўринда Германия ва Скандинавия мамлакатлари ўрин эгаллади.
Хабар қилинишича, 2015 йилда 253 млн европалик интернетда 189 млрд евро қийматидаги харидни амалга оширишган. Бу кўрсаткич 2014 йилга нисбатан 9 млрд еврога ошган.
Логистика компаниясининг аниқлашича, мижозлар учун етказиб бериш хизмати интернет орқали сотиб олишдаги энг муҳим жиҳатлардан бири саналади. Шундан сўнг харидорлар вариантлар ва етказиб бериш тезлигига эътибор қаратишади.
Тадқиқотда айтилишича,176 млн киши хорижий интернет-дўконларнинг сайтларида харид қилишади. Маълум бўлишича, бундай харидлар сони бир йил ичида 17 млн мартага ортган.
Шунингдек, Буюк Британия ва Германия энг машҳур онлайн-маҳсулотлар тарқатувчи дистрибюторлар рўйхатида етакчилик қилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025