Киев еттинчи сафарбарликни эълон қилмоқчи

Украина мудофаа вазирлиги матбуот котиби Вильен Подгорнийнинг баёнот беришича, ҳарбий маъмурият мамлакатда еттинчи сафарбарликни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда ТСН телеканали.
Подгорнийнинг сўзларига кўра, Украинанинг Донбассдаги қуролли кучларига айни вақтда 14 минг нафар ҳарбий хизматчи етишмаяпти. Шу боис, армияни навбатдаги сафарбарлик эълон қилиш ҳисобига тўлдириш мумкин.
«Менинг билишимча, қарор қабул қилинган. Украина армиясига қўшимча аскарлар керак. Гап 14 минг аскар ҳақида бораяпти. Навбатдаги сафарбарлик эҳтимоли жуда катта», — деб таъкидлаган маъмурият вакили.
26 сентябрь куни Украина президенти Петр Порошенко олтинчи сафарбарликка чақирилган ҳарбий хизматчиларга жавоб берувчи фармонга имзо чеккан эди.
Мавзуга оид

13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда

11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди

20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди

20:17 / 27.05.2025