Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Клинтон: Трамп Путинни Америка маълумотлар базасини бузиб киришга чорлади
АҚШ президени лавозимига номзодлар - республикачи Дональд Трамп ва демократ Ҳиллари Клинтон ўртасидаги илк дебатлар вақтида томонлар сўнгги ярим йил ичида Американинг турли идораларига уюштирилган киберҳужумлар борасидаги фикрлари билан алмашишди.
Ҳиллари Клинтон киберҳужумда Россияни айблади ва АҚШни бундай ҳужумлардан ҳимоя қилишга ваъда берди.
"Клинтон ҳужумларда доимо Россияни айблайди. Бироқ буни исботлашнинг иложи йўқ. Эҳтимол, бу Хитойдир ё бўлмаса шунчаки компьютер қаршисида ўтирган 200 килограммли нотаниш бир эркакдир", - деди Трамп.
Бундан ташқари, Клинтон ўз рақибини Россия президенти Владимир Путинга бўлган "муҳаббати"да айблади: "Трамп Путиндан Америка маълумотлар базасини бузиб киришни сўраганига ишонгим келмайди!"
Мавзуга оид
11:54 / 24.05.2025
Трамп АҚШ ядровий энергетикасини кенгайтириш бўйича фармонларни имзолади
11:10 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Таълим вазирлигини ёпишга уринишини блоклади
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:13 / 23.05.2025