Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбайжонда конституцияни ўзгартириш бўйича референдум натижалари эълон қилинди
Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси раиси Мазоҳир Паноҳов 26 сентябрда мамлакатда бўлиб ўтган референдум натижаларини маълум қилди. Референдумда озарбайжонликлар конституцияга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш учун овоз бердилар, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
"Озарбайжонда президент ваколатлари муддатини узайтиришга 91,2 фоиз сайловчилар овоз берди"", деб маълум қилди Паноҳов.
Шу билан бирга вице-президент лавозимини киритиш учун 89 фоиз сайловчилар овоз берди.
Маълум қилинишича, депутатларни танлашда ёш чекловини бартараф этиш учун 88,3 сайловчилар, президентлик учун ёш чекловига қарши 91 фоиз сайловчилар овоз берган.
Мавзуга оид
12:49 / 06.02.2025
Озарбойжонлик мактаб ўқувчилари SpaceX ёрдамида ўз сунъий йўлдошини орбитага учиради
13:36 / 01.12.2024
Ўзбекистонликлар Конституция куни муносабати билан неча кун дам олади?
20:51 / 18.10.2024
АҚШда картотекадан топилган Конституция нусхаси 9 млн долларга сотилди
22:17 / 17.10.2024