Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон раҳбари: Россия ва Шимолий Корея АҚШга ядровий хавф солмоқда
Пентагон раҳбари Эштон Картер Россия дунёда ядровий барқарорликни сақлаш тамойилига амал қилмаслигини ва "Россия ҳамда Шимолий Корея АҚШга ядровий хавф солади", деб ҳисоблашини айтди. Картер бундай фикрни Шимолий Дакота штатида ҳарбийлар билан учрашувда билдирди.
Унинг айтишича, АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқдошлари Россияни НАТО билан ихтилофда ядровий қурол ишлатиш фикридан қайтариш учун иш олиб бормоқда. Унинг таъкидлашича, альянс бундай ихтилофларни қидирмайди, балки уни бартараф этишга ҳаракат қилади.
Картернинг таъкидлашича, Москва томонидан янги ядровий қурол-аслаҳа тизимларининг яратилиши унинг "ядровий қуролни қўллаш қоидаларига" амал қилишга содиқлиги бўйича жиддий саволлар келтириб чиқармоқда. Бундан ташқари, Картер Россия совуқ уруш давридаги давлатлар етакчилари бу масалага ёндашгандек эҳтиёткорликни ҳурмат қилишига шубҳа билдирди.
Пентагон раҳбари Шимолий Кореяни АҚШ ҳукуматида ядровий масалада хавотир уйғотувчи иккинчи давлат деб атади. У АҚШ Жанубий Кореяда айнан Шимолий Кореядан ҳимояланиш учун ракеталарга қарши мудофаа тизимини жойлаштираётганини эслатиб ўтди.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
16:35 / 25.05.2025
АҚШ ҳукумати Пентагондаги журналистлар фаолиятини чеклади
18:44 / 22.05.2025
Илон Маск Пентагонга ташриф буюрди
08:40 / 13.05.2025