Ўзбекистон | 12:10 / 27.09.2016
39718
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ички ишлар ходимларига ғайриқонуний тинч намойишларни бартараф этишда қурол қўллаш тақиқланган

Ўзбекистон ички ишлар идоралари ходимлари куч ишлатмасдан, жамоат тартибини бузмасдан ўтказилаётган ғайриқонуний йиғилишлар, митинглар, намойиш, оммавий чиқиш ва пикетларни бартараф этишда махсус воситалар, шу жумладан, газли ва шикастлантирувчи қурол қўллаши тақиқланади. Бу ҳақда «Постда» газетаси маълумоти асосида «1news.uz» хабар берган.

16 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунда ана шу талаб илгари сурилган. 

Қонунда жиноятларга чек қўйиш ва ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун жисмоний куч ишлатишга рухсат берилади.

Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам одамнинг бошига, бўйнига, ўмров суягига, қорнига, жинсий аъзоларига, юрак соҳасига резина таёқ билан зарбалар бериш тақиқланади.

Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан олти ой кейин кучга кириши белгиланган.

Мавзуга оид