Жаҳон | 15:06 / 28.09.2016
29733
2 дақиқада ўқилади

Гитлернинг банги бўлганига оид тафсилотлар ошкор қилинди

1940 йилда Германиянинг Францияни босиб олиши гиёҳванд моддалар туфайли мумкин бўлган, деб таъкидламоқда немис ёзувчиси Норман Олер The Guardian нашрига берган интервьюсида. Нацистларнинг кокаин, героин, морфин ва метамфетаминни истеъмол қилишига оид The Total Rush китоби муаллифининг айтишича, фашистлар Германияси раҳбари Адольф Гитлер ҳам бевосита банги бўлган. 

Метамфетамин (первитин) ўтган асрда Temmler Werke немис фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, кучли стимулятор сифатида қўлланилган. Уни котибалардан тортиб актёрларгача барча истеъмол қилган. Первитин ўша даврларда ҳатто кондитерлик маҳсулотларига ҳам қўшилган. Шоколад ишлаб чиқарувчи фирма гиёҳванд модда қўшилган маҳсулотини уй ишларини бажаришдан олдин аёлларга тавсия қилган. Бу албатта, қисқа вақт ичида барча ишларни қойилмақом бажаришга имкон берган. 

Бундан ташқари, немис армияси ҳам метамфетаминдан фаол фойдаланган. Шифокорлар первитинни чарчоққа қарши ажойиб восита деб билишган. Хусусан, Вермахт аскарлари Францияни эгаллаб олиш чоғида кунига биттадан таблетка истеъмол қилган. Тунги вақтларда бу рақам 3-4тани ташкил этган. Олернинг фикрича, айнан первитин сабаб Франция истило қилинган. 

Муаллифнинг таъкидлашича Гитлер ҳам ғирт банги бўлган. У 1941 йили хасталанганда, шахсий шифокори Теодор Гилберт Морелль унга Eukodal (оксикодон)ни бера бошлаган. Бу дори оғриқ қолдирувчи ва кучли эйфорияни пайдо қилувчи малҳам ҳисобланган. Кейинчалик Гитлер кунига иккитадан инъекция қабул қила бошлаган, бундан ташқари оксикодонга қўшимча равишда қулоқ оғригига қарши тавсия қилинган кокаиндан ҳам кўп истеъмол қилган. Рейхсфюрер умрининг охирги паллаларида, Олернинг айтишича, саноқли кунлари қолган банги эди. 

Мавзуга оид