Спорт | 09:50 / 28.09.2016
8542
2 дақиқада ўқилади

Кличко ва Жошуа жамоалари жанг ўтказишга эришишга яқин турибди 

Украиналик боксчи Владимир Кличко менежери Бернд Бёнте боксчи жамоаси IBF бўйича жаҳон чемпиони Энтони Жошуа билан жанг ўтказиш бўйича келишувга яқин турганини маълум қилди. Таъкидланишича, жанг ўтказилишига Sky Sports (Буюк Британия ) ва RTL (Германия) телеканаллари қизиқиш билдирган.  

29 октябрда Кличко IBO/WBA/WBO талқинлари бўйича жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри билан реванш жанг ўтказиши керак эди, бироқ британиялик тўсатдан жангга чиқмайдиган бўлди. Фьюрининг айтишича, у "тиббий нуқтаи назардан, жанг ўтказишга яроқсиз". Бу орада Жошуа 26 ноябрда унвонини эркин ҳимоя қилиши режалаштирилган, бироқ унга ҳозирча рақиб йўқ.

Айни вақтда Кличко ва Жошуа жамоалари Фьюрининг тақдири бўйича бокс ташкилотлари қарорини кутмоқда. Фьюри Кличкога қарши иккинчи бор жанг қилишдан бош тортгани сабабли унвонларидан маҳрум этилиши мумкин.

"Мен Жошуа промоутери Эдди Хирн билан молиявий масалаларни келишиб олдим. Энди барчаси жаҳон бокс ташкилотларига боғлиқ, бироқ биз жанг ўтишини истаймиз", деб айтди Бёнте.

Мавзуга оид