Иқтисодиёт | 13:12 / 28.09.2016
14392
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон рақобатбардошлик рейтинги: Швейцария ҳамон бирда, Буюк Британия эса анча юқорилади

© РИА Новости

Давос Бутунжаҳон иқтисодий форуми томонидан тайёрланган 2016-2017 йилги Глобал рақобатбардошлик ҳисоботи эълон қилинди. Ўтган сафаргидек, бу йилги рейтингда ҳам биринчи ўрин Швейцарияга тақдим этилган. Иккинчида Сингапур, сўнгра АҚШ жойлаштирилган. Кучли ўнликка шунингдек, Нидерландия, Германия, Швеция, Япония, Ҳонгконг ва Финляндия киритилган.

ЕИ таркибидан чиқишни маъқуллаган Буюк Британия ўтган сафарги ўнинчи ўриндан еттинчи ўринга кўтарилган. Бироқ, БИФ таҳлилчилари Бирлашган Қироллик имкониятларини баҳолашда Brexit натижаларини эътиборга олишмаган. Бу ҳолда, Лондон сезиларли даражада тушиб кетиши мумкин. 

Россия "Глобал рақобатбардошлик кўрсаткичи"га мувофиқ, ўз ҳолатини икки ўринга ўзгартиришга эришган. У 45 ўриндан 43 ўринга кўтарилган. 

Қозоғистон бу йилги рейтингда 53-ўринга муносиб кўрилиб, ўтган натижасидан 11 ўрин пастроққа жойлаштирилган. 

МДҲ мамлакатлари орасида Қозоғистон, Озарбайжон (37) ва Россия (43)дан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Грузия 138 мамлакат орасида 59-ўринда бўлса, Тожикистон 77-, Арманистон 79, Украина 85-ўринда. Молдова 100 ва Қирғизистон 111-ўринга муносиб кўрилган. 

Мавзуга оид