Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ Ўзбекистон ЯИМ ҳажми ўсиши бўйича прогнозини ўзгаришсиз қолдирди
Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми ўсиши кўрсаткичларига доир прогнозларини маълум қилди. Бу ҳақда UzDaily хабар берган.
ОТБнинг «Осиё тараққиётининг янгиланган шарҳи» нашрида келтирилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 2016 йилда 6,9 фоизга ўсади.
Банк прогнозига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши бўйича 2017 йилги прогнозини ҳам ўзгаришсиз қолдирди. ОТБ прогнозига кўра, келаси йили Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 7,3 фоизга ўсиши кутилмоқда.
ОТБ экспертлари Ўзбекистонда 2016 йили инфляция даражаси 10 фоизни, 2017 йили эса 11 фоизни ташкил қилишини тахмин қилган.
Ҳисоботда таъкидланишича, Ўзбекистон иқтисодиётининг 2016—2017 йиллардаги ўсиши, аввалгидек, асосий савдо шериклари, жумладан, Россия, Хитой ва Қозоғистон бозорларидаги вазиятнинг ривожи, экспорт маҳсулотларининг айрим турлари, хусусан, табиий газ, олтин, мис ва пахта нархларига боғлиқдир.
ОТБ саноатга инвестициялар киритиш, иш ҳақи, пенсия ва бошқа тўловлар миқдорини ошириш ҳисобига ички талабни рағбатлантиришни Ўзбекистон иқтисодиётининг яқин йиллардаги ўсиши асосий манбалари сифатида кўрсатиб ўтган.
«Осиё тараққиёти шарҳи» ва «Осиё тараққиётининг янгиланган шарҳи» Осиё Тараққиёт банкининг асосий иқтисодий нашрлари бўлиб, унда Осиё ва Тинч океани минтақасидаги мамлакатларнинг иқтисодий ҳолати таҳлили ва уларга тааллуқли прогнозлар бериб борилади.
Мавзуга оид
08:52 / 12.05.2025
Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 23 та янги лойиҳа амалга оширилади
14:43 / 20.12.2024
ОТБ Ўзбекистонда мактабгача таълимни яхшилашга кўмаклашади
15:43 / 20.11.2024
ОТБ Ўзбекистоннинг иқлимга мослашиш ислоҳотлари учун 250 млн доллар ажратди
21:15 / 08.10.2024