Бош вазир виртуал қабулхонаси кутилган натижа беряптими: фактлар суратларда
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси тест режимида виртуал фаолиятини ишга туширган эди.
Орадан кўп ўтмай, виртуал қабулхонага бўлган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилиб, уларда кўтарилган масалалар ва муаммолар ҳал этилган. Улардан айримлари билан сизларни таништириб ўтамиз.
Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Н.Б. томонидан 2016 йил 26 сентябрь куни ЎзР Бош вазирининг виртуал қабулхонасига “Ўзсаноатқурилишбанк”ига қўйган омонатини ўз вақтида ололмаётгани сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилинган. 28 сентябрь куни фуқаро томонидан 76 млн. сўм миқдоридаги ўз омонати нақд пулда тўлаб берилган.
2016 йил 27 сентябрь куни Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро А.Ш.И. томонидан ЎзР Бош вазирининг виртуал қабулхонасига 10-00 телефон рақами орқали таълим кредитини олишга 7 сентябрда ариза берилган бўлса-да, “Агробанк” томонидан таълим кредити ажратилмаётганлиги юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилинди. 28 сентябрь куни (1 кун муддатда) талабага кредит шартномаси расмийлаштирилиб, 4 млн. 400 минг сўм миқдорида маблағ олий ўқув юртининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.
Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Х.Й.М. томонидан 2016 йил 26 сентябрь куни ЎзР Бош вазирининг виртуал қабулхонасига 10-00 телефон рақами орқали “Қишлоқ қурилиш банк”ига қўйган омонатини ўз вақтида ололмаётгани сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилинди, натижада 28 сентябрь куни фуқаро томонидан ўз омонатини керакли қисми олинди ва қолгани жозибадор юқори фоизли омонат турига қайта расмийлаштирилди.
Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан 89 ёшли педагог онахоннинг Бош вазир виртуал қабулхонасига мурожаати бўйича масаласи ҳал бўлиб, дуо қилгани ҳам диққатга сазовор.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ариза, таклиф ва шикоятларни (0 800) 210-0000 ёки «1000» қисқа рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда юборишингиз мумкин (қўнғироқ республика бўйича бепул бўлиб, ундан фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олинади).
Мавзуга оид
09:59 / 23.11.2024
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
13:58 / 25.10.2024
«Пойтахтбанк» БАА компанияси ихтиёрига ўтди
21:13 / 21.10.2024
Россияда банкнинг собиқ раҳбари ўзига 3 млрд рубл кредит ажратиб, Монакога қочиб кетди
11:30 / 17.10.2024