Жамият | 15:54 / 02.10.2016
10270
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Европа тиллар куни ўтказилди

Фото: Madina Nurman

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Европа тиллар кунига мезбонлик қилди. Британия Кенгаши, Тошкентдаги Гёте институти, Франция элчихонаси ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ушбу ўзига хос халқаро фестивалнинг асосий ташкилотчилари саналади.

Талабалар томонидан тайёрланган итальянча рақс, инглиз, француз, немис тилларидаги қўшиқлар ҳамда турли маданиятлар акс этган саҳна кўринишлари аввалида дипломатик корпус, элчихона ва халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари сўз олиб навбатдаги фестивалдан кўзланган асосий мақсадларга тўхталиб ўтди.

Тадбирнинг энг авж нуқтаси, шубҳасиз, Европа тиллар куни муносабати билан мактаб, лицей-коллеж ва университет талабалари ўртасида ташкил этилган видеороликлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди.

Университети асосий фойесида намойиш этилган таълим ва маданият ярмаркаси эса шу куни омманинг эътиборини энг кўп ўзига қаратган нуқтага айланди. 

Унда Европа Иттифоқи, Чехия Республикаси, Грузия, АҚШ, Словакия, Руминия, Франция, Буюк Британия, Германия, Польша Республикаси, Швейцария ҳамда Украина элчихоналари ўзлари учун ажратилган махсус ҳудудларда талаба-ёшлар учун интерактив ўйинлар, викториналар уюштирди.

Мавзуга оид