Жаҳон | 00:22 / 03.10.2016
6259
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ўз фуқароларига "Мэттью" тўфони сабабли Гаитини тарк этишни тавсия қилди

АҚШ маъмурияти ўз фуқароларига Гаитига "Мэттью" тўфонининг яқинлашаётгани сабабли бу орол-давлатни тарк этишни тавсия қилмоқда. Бу ҳақда 2 октябрда тарқатилган АҚШ Давлат департаменти огоҳлантиришида айтилган.

"Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Саффира-Симпсона яқинлашаётганидан огоҳлантиради ва уларга Гаитига сафарларни қолдиришни тавсия қилади. Биз америкаликларга имкони борича тезроқ Гаитини тарк этишни ва тўфон яқинлашгунгача авиаташувчилар хизматидан фойдаланишни тавсия қиламиз", деб айтилган огоҳлантиришда. 

Дипломатларнинг эслатишича, об-ҳаво шароитлари ёмонлашгач, аэропортлар ёпилади. Давлат департаменти, шунингдек, "давлат хизматчилари оила аъзоларига Гаитини тўфон сабабли тарк этишларига" рухсат берди. АҚШ тўфонларни кузатиш миллий маркази маълумотларига кўра, тўфон Гаитига 36 соат ичида етиб келади. Бироқ кучли шамоллар ва жалалар мамлакат жанубида бугун, 2 октябрь кечаси кузатилиши кутилмоқда. Давлат департаменти 1 октябрда худди шундай огоҳлантиришни Ямайка ва Багам оролларига нисбатан ҳам тарқатганди.        

Айни вақтда тўфон Саффир-Симпсон шкаласи бўйича 4-тоифадаги кучлилик даражасига етган. Тўфон Кубага яқинлашгани сари шамол тезлиги соатига 250 км га кучайиши истисно қилинмаяпти, бу эса максимал – 5-тоифадаги кучлиликка тўғри келади.

 

Мавзуга оид