Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстонияга илк марта аёл киши президент бўлди
Керсти Кальюлайд Эстониянинг янги президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Postimees хабар берди.
Мамлакат парламентида ўтказилган сайловда Кальюлайд 68 овоз етарли бўлгани ҳолда 81та овозга эга бўлган.
Керсти Кальюлайд 2004 йилдан буён Эстониянинг Европа ҳисоб палатасидаги вакили саналарди. 2011 йилда у Тартус университети кенгаши раиси сифатида иш бошлади, 2016 йил бошида эса парламент канцелярияси қошидаги ривожланиш мониторинги бўйича кенгашга раҳбарлик қилишга киришганди.
29 сентябрь куни Эстонияда ой давомида учинчи марта мамлакат президентлиги учун номзодларни рўйхатга олиш ишлари бошланганди.
Унгача вакиллар ҳайъатидан иборат сайловчилар коллегияси 2 турда ҳам Эстониянинг янги президентини сайлай олмаганди ва бу ҳуқуқ парламентга ўтганди.
Мамлакатнинг амалдаги президенти Тоомас Хендрик Илвес икки бор беш йиллик муддатга сайлангани сабабли бу лавозимга ортиқ даъвогарлик қилолмади.
Мавзуга оид
13:17 / 19.05.2025
Эстония Россияни нефть танкерини қўлга олганликда айблади
15:19 / 16.05.2025
Эстония Россияни мамлакат ҳаво ҳудудини бузганликда айблади
21:39 / 28.04.2025
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда
19:12 / 23.04.2025