Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каталонияда «Инсон миноралари» барпо этилди
2 октябрь куни Испаниянинг Таррагон шаҳрида анъанавий Каталония танлови бўлиб ўтди. Унда иштирок этганлар энг баланд кастеллар - «инсонлардан барпо этилган қасрлар»ни қуриш бўйича куч синашишди. Ўзига хос “бино”лар юзлаб инсонлардан барпо этилади. Мусобақа беш раунддан иборат бўлиб, “бино”нинг нафақат баландлиги, балки миноранинг мураккаблиги ҳам баҳоланади.
Мазкур мусобақа ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этилади. Унинг тарихи ўрта асрлар ярмаркаси даврига бориб тақалади. Қайд этиш жоизки, ЮНЕСКО маданий мероси рўйхатига киритилган мазкур томошаларда нафақат Испания жамоалари иштирок этади. Бу йил унда Хитойдан ташриф буюрган жамоа ҳам ўз кучини синаб кўрган.
“Инсон минора”ларини томоша қилиш учун эса, дунёнинг турли бурчакларидан минглаб одамлар келишади.







Мавзуга оид
13:40 / 24.05.2025
Испания банки Ўзбекистонда лойиҳаларни молиялаштиришга қизиқиш билдирмоқда
18:05 / 21.05.2025
Мадрид яқинида украиналик сиёсатчи Андрей Портнов отиб кетилди. У Януковичнинг собиқ сафдоши эди
18:13 / 20.05.2025
Испанияда интернет ва мобил алоқа узилиб қолди
18:21 / 18.05.2025