Филиппин президенти Обамага "жаҳаннамга кўндаланг кетиш"ни тилади
Филиппин президенти Родриго Дутерте яна бир бор АҚШ президенти Барак Обамани ўз бисотидаги “ҳиссиётларга бой” сўзларини қўллаб ҳақоратлади, дея хабар қилмоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги.
Дутерте Америка етакчисининг Филиппиндаги оғуфурушларга қарши курашда ўта кескин усуллар қўлланилаётганини ёдга олишига жавобан, Обамани “жаҳаннамга жўнатган”.
Бундан ташқари, агентликнинг маълум қилишича, Дутерте унинг гиёҳфурушларга қарши курашини танқид қилаётган ЕИга ҳам маслаҳат бериб, "жаҳаннамда жой тўлиб бўлгани учун бошқа ердан жой қидириш"ни тавсия қилган.
Филиппин етакчиси жаҳон давлат раҳбарларига нисбатан тортинмасдан сўкиниши билан донг таратишга улгурган. Хусусан, у Хитойда бўлиб ўтган G20 саммити арафасида Обамани "фоҳишанинг боласи" дея ҳақоратлаган эди. Кейинчалик, Дутерте БМТ бош котибини ҳам сийлаб, уни "аҳмоқ"қа тенглаштирганди. Бундан ташқари, Рим папаси ва АҚШнинг Маниладаги элчиси ҳам ундан ўз улушини олишга улгурган.
2016 йил май ойида бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонган Родриго Роа Дутерте оғуфурушлар ва шундай моддаларни истеъмол қилувчиларга қарши аёвсиз кураш олиб бориш тарафдоридир. Полиция маълумотларига кўра, Дутерте ҳокимият тепасига келганидан бери мамлакатда гиёҳванд моддаларга алоқаси бор 2,4 минг киши ўлдирилган.
Мавзуга оид
17:55 / 10.11.2024
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024