Ўзбекистон | 20:03 / 04.10.2016
31481
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси бўйлаб саёҳат

Hyatt Regency Tashkent Ўзбекистон пойтахтининг қоқ марказида қад ростлаган бўлиб, шаҳарга ўзгача кўрк бағишлаб турибди. Мазкур 5 юлдузли меҳмонхонада халқаро стандартларга жавоб берувчи хоналар, ресторан ва анжуман заллари, дам олиш хоналари, бассейн ҳамда спа-салонлар жойлашган. 

Hyatt Hotels Corporation бош идораси Чикагода жойлашган бўлиб, 12 бренд  ва 54 мамлакатдаги 667та меҳмонхонани бошқаради. 

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси кузнинг охиригача ишга тушиши режалаштирилган. Меҳмонхоналар, жумладан, 38та люкс, саккизта бизнес-люкс, бешта дипломатик люкс ва президент люкс хоналарини таклиф этади. 

Меҳмонхонада қуйидаги тоифадаги хоналарни учратиш мумкин: Кing Room, Twin Room, Superior King, Superior Twin, Superior King with Terrace, Superior Twin with Terrace, Club King Room, Club Twin Room, Club Superior King Room, Club Superior Twin Room, Regency Suite King, Regency Executive Suite, Diplomatic Suite, Presidential Suite.

Биринчи қаватда жойлашган Khiva кафеси кун давомида фаолият олиб боради. Бу ерда миллий таомлардан тановул қилиш имкони мавжуд. Chai Lounge кафеси эса меҳмонларга қайноққина чой, қаҳва, мазали ширинликлар ва десертларни тақдим этади. 

Меҳмонхонанинг еттинчи қаватида жойлашган Sette Pizza Bistro ресторани Тошкентнинг гўзал манзарасини томоша қилиш учун ажойиб имкон яратади. Шунингдек, меҳмонлар учун бетакрор терасса ва энг яхши дижейларга эга замонавий бар ҳам  хизмат қилади. 

Алоҳида бинода қад ростлаган банкет зали Regency Ballroom 855 кв. м. майдонга эга. Мазкур залда катта тадбирлар, никоҳ оқшомларини нишонлаш мумкин.  

Меҳмонхонада шунингдек, спа-салон, 20 метрли ёпиқ сув ҳавзаси, фитнес заллари ва анжуманлар учун хоналар мавжуд.

Мавзуга оид