Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ассанж WikiLeaks 10 йиллигида янги сирларни очади: Унинг ҳаётига «Клинтон дронлари» таҳдид солганми?
АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон АҚШ Давлат департаменти раҳбари бўлиб ишлаган вақтларида WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжга нисбатан дронлар ёрдамида махсус амалиёт ўтказиш режасини муҳокама қилган. Бу ҳақда, махфий маълумотларни ошкор қилувчи интернет сайти Twitter саҳифасида ёзмоқда.
Ассанж сайтнинг 10 йиллиги муносабати билан ўз баёнотини Эквадорнинг Лондондаги элчихонаси балконидан ўқиб бериш ниятида бўлган. Бироқ, кейинроқ, махфий давлат сирларини фош этувчи хавфсизлик нуқтаи-назаридан ошкора чиқиш қилиш режасидан қайтган.
WikiLeaks хабарида айтилишича, Ҳиллари Клинтон давлат котиби бўлган кезларда, Қўшма Штатларга тегишли 250 минг саҳифали махфий маълумотларнинг Ассанж сайтида чиқишига йўл қўймасликка уринган. Хусусан, Давлат департаменти Ассанжга дрон ёрдамида ҳужум қилиш эҳтимолини ҳам муҳокама қилган, деб ёзмоқда WikiLeaks сайти Американинг True Pundit интернет-нашрига асосланган ҳолда.

Таъкидланишича, айнан Ҳиллари Клинтон шундай амалиёт ўтказиш ғояясини илгари сурган.
«Шу болага шунчаки дрон ёрдамида ҳужум қилса бўлмайдими?» — дея Клинтон гапларидан иқтибос келтирган True Pundit Давлат департаментидаги манбасига таянган ҳолда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025