Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ТИВ: АҚШ Сурияда ҳокимиятни ўзгартириш учун "иблис билан битим тузишга ҳам тайёр"
Россия ташқи ишлар вазирлигида агар Сурия террорчиларнинг янги зарбалари объектига айланса, бунда айб Россия билан Сурия масаласи бўйича ҳамкорликни тўхтатган АҚШ зиммасида бўлади, деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Агар Сурия АҚШ қарорлари оқибатида террорчиларнинг янги зарбалари объектига айланса, бунда айб Оқ уй зиммасида бўлади. Танлов Вашингтон ортидан, у ерда Сурия халқи учун қандай келажак исталаётгани ақл билан тарозуга солиниши керак", дейилди Россия ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Бундан ташқари, вазирликда Москвада АҚШ Суриядаги тузумни алмаштириш учун террорчилар билан иттифоққа боришга ва "иблис билан битим тузишга ҳам тайёрлиги" хусусида таассурот кучаймоқда.
"Вашингтон Дамашқда ҳокимиятни алмаштириш истагида "иблис билан битим тузишга" – тарихни орқага ўгиришни истовчи ва ўзининг ваҳший меъёрларини куч билан ўтказмоқчи бўлган ашаддий террорчилар билан иттифоқ тузишга ҳам тайёр", дейилди вазирликда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025