Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия сайёҳларни Ҳалабга жалб қилиш учун "Тахтлар ўйини" мусиқасидан фойдаланди
Сурия Сайёҳлик вазирлиги ўзининг Facebook'даги саҳифасида дам олувчиларни мамлакатга жалб қилиш мақсадида янги видеони тақдим қилди. Видеороликка илова қилинган ёзувда тасвирнинг Ҳалаб шаҳрида олинганлиги маълум қилинган. Ҳукумат ҳарбийлари бу шаҳарни қисман назорат қилишади.
Видеога "Тахтлар ўйини" сериали мусиқасининг гитарада ижро этилган кавер-версияси садолари ҳамроҳлик қилади. Видеоролик 147 минг марта кўрилган ва деярли 1,6 минг марта фолловерлар билан бўлишилган.
Сентябрь ойининг бошида Сурия Сайёҳлик вазирлиги мамлакатга хорижий сайёҳларни жалб қилиш мақсадида видео тақдим қилганди. Мазкур видеотасма Тартус порт шаҳрида тасвирга туширилган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025