Спорт | 15:07 / 04.10.2016
8960
1 дақиқада ўқилади

Видео: «Селтик» U-20 жамоасида 13 ёшли талант ўзини кўрсатмоқда

Шотландияда 20 ёшгача бўлган футболчилардан иборат жамоалар ўртасидаги турнирда «Селтик» ва «Ҳартс» жамоалари ўзаро беллашди. Бу учрашувда «Селтик» сафида 13 ёшли ҳужумчи Карамоко Дембеле ҳам бор эди. Бу ҳақда The Daily Mirror хабар тарқатган.

Футболчи учрашувнинг 81-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилган ва жамоанинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасида ўз ҳиссасини қўшган.

Дембеле ўз ёш тоифасидаги жамоадаги ўйинлардаги ҳаракатлари эвазига «Селтик» U-20 жамоасига чақирилган. Бу жамоа Шотландия U-20 ўзаги ҳисобланади. 

Мавзуга оид