Жамият | 18:23 / 05.10.2016
12992
1 дақиқада ўқилади
Америкалик машҳур актёрлар АҚШ келажаги учун овоз беришга даъват этишди
Актёрлар Леонардо ДиКаприо, Роберт Де Ниро, Ева Лонгория, Оливия Уайлд, Кейт Хадсон, Жулия Робертс ва бошқа юлдузлар АҚШ келажаги учун овоз беришга чақиришди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.
Президентлик сайловига бағишланган кампания Vote Your Future деб номланди. Унда АҚШ президентлиги учун номзодлар номи тилга олинмайди. Кўплаб юлдузлар гарчи ўша номзодга қўшилмасада, унга овоз беришга чақиришган.
Газетанинг маълум қилишича, ушбу кампания иштирокчилари қайси номзодни ёқлашларини билиш унчалик ҳам қийин эмас.