Жаҳон | 15:30 / 05.10.2016
13863
1 дақиқада ўқилади

Фотогалерея: Гаитига ўн йилликнинг энг кучли довули ёпирилди

Гаитига кейинги 10 йилликдаги энг кучлиси бўлган «Мэттью» довули ёпирилди. Унинг тезлиги соатига 230 километрни ташкил этмоқда.

Гаити Республикасининг бешта шаҳри денгиз сатҳининг кўтарилиши ва дарёлардан сув тошиши оқибатида сув остида қолди. Бундан ташқари, пойтахт Порт-о-Пренсни маъмурий марказ Пети-Гоав ҳамда мамлакатнинг жанубий қисми билан боғлаб турувчи икки кўприк вайрон бўлди.

Де-Кайе шаҳрида эса кўплаб уйларнинг томи табиий офат оқибатида учиб кетди.

Кузатувчиларнинг фикрича, Гаити оролига ёпирилган табиий офат оқибатида юзага келган ҳолат мамлакатда 9 октябрь кунига белгиланган умумий сайловларни хавф остига солади.

Гаитида охирги марта жиддий табиий офат 2010 йилда кузатилганди. Ўшанда ер қимирлаши ва ундан кейин вабо тарқалиши туфайли 200 минг киши ҳалок бўлган.

 

 

Мавзуга оид