Ўзбекистон | 12:39 / 06.10.2016
6950
6 дақиқада ўқилади

"Musaffo билан тотли куз" акциясининг биринчи босқич ўйини бўлиб ўтди

2016 йилнинг 15 августидан 15 сентябрига қадар кузги акциянинг биринчи босқичи ўтказилди. Тасодифий рақамлар генератори 50та мукофотнинг омадли эгаларини аниқлади: электр чойнаклар, ошхона тарозилари, фенлар, дазмоллар ва мобил телефонлар ўйналди.

Акция ташкилотчилари қизиқарли статистика тайёрлашди: маълум бўлишича, биринчи босқичнинг ҳар бир ғолиби ўртача 13 промо-кодни фаоллаштирган. Электр чойнак соҳибига айланиш учун ўртача 10та қадоқланган сут харид қилиш лозим. "Биз барча оила аъзоларимиз билан бирга Musaffo сутини яхши кўрамиз, лекин акция бизни янада кўп сут харид қилишга чорлади, - деди тошкентлик Равшан Маҳаматдинов. - Рекламани кўриб, омадимизни синаб кўришга қарор қилдик: биз омадлимиз, бундай ўйинларда биринчи имарта ғолиб бўлишимиз эмас, мана умидимиз ўзини оқлади. Чойнак зўр, бажонидил ундан фойдаланяпмиз, бизга жуда ёқди. Умид қиламизки, Musaffo сутининг мазаси ҳар доим ана шундай тотли бўлиб қолади, чунки биз бу сутнинг доимий харидоримиз, бундан кейин ҳам акцияларда иштирок этишни истаймиз". 

Электр чойнакнинг бошқа бир соҳиби, тошкентлик Ҳумоюн Каветдинов Musaffo мухлислари қаторига қўшилди: "Ҳар куни эрталаб қизчамиз учун сутли бўтқа тайёрлаймиз, оддий сут тез "бузилади", шу боис пакетдаги сутни танлаш керак бўлади. Musaffo сутининг мазасини тотиб кўрдик, жуда маъқул келди, шу пайт акциядан хабар топдик. Қизиқиш юзасидангина иштирок этиб кўрдик: шундоқ ҳам харид қиламиз, сутнинг қадоғини бекорга ташлаб юборгимиз келмади. Энди эса фақат шу савдо маркасидан фойдаланамиз, бундай кутилмаган ютуқ - жуда ёқимли, албатта". 

"Ошхона тарозилари" тоифасида ғолиб бўлган иштирокчилар орасидан пойтахтлик Анна Лусенко биргина код йўллаб, ғолиб бўлишга муваффақ бўлди. "Биз аввал ҳам Musaffo сутини харид қилардик, бу сут бизга жуда ёқади, деярли ҳар куни ичамиз, - дейди у. - Акция рекламасини кўриб қолдик ва қизиқишимиз устун келиб, омадимизни синаб кўрдик. Мана, ғолиб ҳам бўлдик ва хўжаликда керак бўладиган ютуқни қўлга киритдик. Бундан буён акцияларда янада фаол иштирок этамиз, энди бундан-да йирик мукофотларни ютиш истаги пайдо бўлди". 

Электрон дазмолни қўлга киритиш учун иштирокчилар ўртача 5тадан промо-кодни рўйхатдан ўтказишди. Улардан тўрт нафари жуда омадли бўлиб чиқди: уларнинг ғолиб бўлиши учун биргина стикер етарли бўлди. Марғуба Абдуллаеванинг тан олишича, у дастлаб акцияни жиддий қабул қилмаган: "Бу шунчаки одамларни кўпроқ сут харид қилишга ундовчи "ўйин" деб ўйладим. Сут қутисини ташлаб юбормоқчи эдим, бироқ қизим бунинг ўрнига код йўллашни таклиф қилди ва кўриб турганингиздек, Artel русумли дазмолни ютиб олдик, омадни қаранг! Жуда ҳам хурсандмиз, дазмолни ишлатишга ҳам улгурдик, акцияда қатнашишда давом этамиз".

Янги дазмолнинг яна бир омадли соҳибаси қаршилик Елена Петрова мана бир неча ойдирки, Musaffo савдо маркаси акцияларида иштирок этиб келмоқда: "Анчадан бери шу  сутни харид қиламан, чунки у жуда сифатли. Бундай мазали қадоқланган сутни биринчи маротаба тотиб кўришим, шу боис фақат уни харид қиламан. Илгари мукофотни қўлга киритишга ҳеч ҳам ишонмас эдим, ғолиб бўлганимни эшитиб, бунинг ҳақиқат эканига ишонгим келмади! Мени Facebook тармоғининг Musaffo саҳифасида қутлашди, қандай хурсанд бўлганимни таърифлашга сўз ожиз. Умид қиламанки, Қаршига стикерли қадоқлардан кўпроқ олиб келишади, бошқалар ҳам қатнашиб, ғолиб бўлишига тилакдошман. Барчага омад тилайман, Musaffo ходимларига эса бундай хуш кайфият улашганликлари учун чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Шунча ўйинлар, қизиқарли тадбирлар ўтказишади - ҳақиқий сеҳргарлар!"

Фенни қўлга киритган ғолиблар ўртача 10тадан стикер рўйхатдан ўтказишди, улардан икки нафари биринчи промо-кодданоқ омадни қўлга киритишди. Тошкентлик Шоҳида Комилова фарзандларининг ундови билан промо-кодлар йўллай бошлади: "Аввалига акцияда иштирок этишни истамадим, барибир бундан ҳеч нарса чиқмайди, деб ҳисоблардим. Кейин ўйлаб қолдим: кенжамиз учун барибир ҳар куни Musaffo сутини харид қиламиз, нима учун омадимизни синаб кўрмаслигимиз керак?! Ташкилотчилар қўнғироқ қилиб, ғолиб бўлганимизни айтишганида дастлаб ишонмадим. Кимдир ҳазиллашяпти деб ўйладим. Йўқ, ҳақиқатдан ҳам фен соҳибига айландик. Бажонидил ундан фойдаланяпман ва келажакда бизга яна бир бор омад кулиб боқишига умид қиламан". 

"Мобил телефонлар" тоифасида ҳар бир ғолиб ўртача 14тадан промо-код йўллаган, икки нафар кишининг эса биргина стикер билан омади келган. Қаршилик Дилрабо Кенжаева учун янги мобил телефони кутилмаган янгилик бўлди, чунки промо-кодларни аёлнинг ўғли йўллаган экан. "Табиийки, жуда ажабландик, - дея таассуротлари билан бўлишди у. - Биз - Musaffo'нинг доимий истеъмолчиларимиз, лекин бундай совға олиш хаёлимизга ҳам келмаганди".

"Musaffo билан мазали куз" акцияси 14 ноябрга қадар давом этади, қимматбаҳо совғаларнинг бахтли эгалари қаторидан жой олиш учун ҳали имкон бор. Ғолиб бўлганингизни шу ердан билиб олишингиз мумкин бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид