Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон делегацияси Брюсселда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 5 октябрь, чоршанба куни Брюсселда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
100 дан ортиқ мамлакат, жумладан, Афғонистонга қўшни давлатлар вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилинган «Фаровонлик ва тинчлик учун шерикчилик» форуми иштирокчилари 2017-2020 йиларда Афғонистон ҳукуматига сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун кўмак, хусусан, молиявий ёрдам бериш масалаларини муҳокама қилди.
ТИВ хабарида айтилишига кўра, анжуманда Афғонистон ҳукуматига 2017-2020 йилларга режалаштирилган сиёсий ва ижтимоий реформаларни ҳал қилиш учун молиявий ва бошқа ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь охирида Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеясида, сўзга чиққан Абдулазиз Комилов Афғонистонга ёрдам беришни ўз зиммасига олган давлатлар ва халқаро ташкилотлар ўз мажбуриятларини бажариши муҳим эканини хабар қилган эди.
Комиловнинг фикрига кўра, Афғонистонда мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий ҳолатни яхшилаш, аҳоли ҳаёт даражасини кўтариш ва маърифат соҳасига эътибор бериш керак ҳисобланади.
Жорий ҳафтада Афғонистонда "Толибон" ҳаракати мамалкат шимолидаги Қундуз шаҳрини эгаллаб олгани ва ушбу ҳудудда вазият кескин ёмонлашгани ҳақида ташвишли хабар пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025