Жаҳон | 21:44 / 07.10.2016
6647
1 дақиқада ўқилади

Франция президенти Польшага ташрифини бекор қилди

Фото:© Sputnik

Франция президенти Франсуа Олланд Варшава 50 та Airbus Caracal ҳарбий вертолётини сотиб олиш бўйича 3,5 млрд долларлик шартномадан воз кечгандан кейин бунга норозилик сифатида Польшага ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда Олландга яқин манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

"Франция Польша мудофаа вазирлигининг 2015 йил апрелда Caracal вертолётларини етказиб бериш бўйича Airbus компанияси томонидан ютилган тендерни бекор қилиш қароридан кейин режалаштирилган маслаҳатлашувларни бошқа санага кўчиришга қарор қилди", деб айтди манба. 

Таъкидланишича, Олланд ва Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эйро Польшага 13 октябрда келиши керак эди.

 

Мавзуга оид