Жаҳон | 07:07 / 07.10.2016
4108
1 дақиқада ўқилади

Обама "Мэтью" тўфони сабабли икки штатда фавқулодда вазият тартибини эълон қилди

АҚШ президенти Барак Обама "Мэтью" тўфони АҚШ соҳилларига яқинлашаётгани туфайли Флорида ва Жанубий Каролина штатларида фавқулодда вазият тартиби киритилишини эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида маълум қилинди.

Обама ички хавфсизлик вазирлиги ва фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлигига штатларда тўфон оқибатларини юмшатиш ҳамда инсонлар орасида қурбонлар бўлмаслиги учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни топширди.

Флорида штатининг соҳил яқинида турувчи аҳолиси хавфдан огоҳлантирилди ва вақтинчалик хавфсиз жойларга кўчиб ўтиш тавсия қилинди.

Бу орада ушбу штатлар аҳолиси тўфон яқинлашишига тайёргарчилик кўришмоқда, дўконлар пешойналари металл листлар билан ёпилмоқда, конструкциялар қум солинган қоплар билан мустаҳкамланмоқда.

Мавзуга оид