Жаҳон | 17:56 / 09.10.2016
9904
1 дақиқада ўқилади

ИШИД жангарилари Ироқ шимолида туркияликлар базасига ҳужум қилди

Фото: © AFP

Ироқ шимолидаги Туркия ҳарбийлари жойлаштирилган Башик лагери ИШИД жангарилари ҳужумига учради. Бу ҳақда NTV телеканалида хабар қилинган.

Телеканалнинг ҳарбий манбаларга таяниб хабар қилишича, Туркия Қуролли кучлари вакиллари жавоб зарбаси берган. Террорчиларнинг дрони уриб туширилгани айтилган.

Ҳодисанинг тўла тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Қайд этиш керакки, Ироқ парламенти ўтган ҳафтада Туркиянинг Мўсул яқинидаги бу базага эга бўлишига қарши резолюцияни қабул қилганди.

Депутатлар ҳукуматда Туркия билан муносабатларда тегишли чораларни қўллашни талаб қилишганди.

Туркия ТИВ бу резолюцияни қоралаган. Туркия бош вазири Биноли Йилдирим туркиялик ҳарбийлар Ироқдаги бу базада қолишда давом этишини маълум қилган.

Ўз навбатида Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий туркиялик ҳарбийлар "Ироқ ҳудудида ўзларини ўз уйларидадек эркин ҳис қилмаслиги кераклигини" таъкидлаганди.

Мавзуга оид