Россия ташқи ишлар вазирлиги: Москва Санодаги авиазарбани синчковлик билан тергов қилишни талаб қилмоқда
Москва Яман пойтахти Санода дафн маросими ўтаётган бинога авиазарба берилишини қоралади ва бу ҳужумни синчков ва холис тергов қилишни ҳамда ҳужум ташкилотчилари ва ижрочиларини жазолашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.
"Ушбу фожиали воқеалар сабабли ҳалок бўлганлар оилалари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз, жароҳат олганлар тез орада соғайиб кетишини чин дилдан тилаймиз. Тинч аҳоли орасида бунчалик кўп қурбонларга олиб келган ҳужум қоралаш ва ҳайрат келтириб чиқармаслиги мумкин эмас. Бу ҳужум синчков ва холис тергов қилиниши, унинг ташкилотчилари ва ижрочилари қаттиққўллик билан жазоланиши лозим", дейилди баёнотда.
Ташқи ишлар вазирлигида бундай фожиалар такрорланмаслигига зўравонликни камайтириш ва тўлақонли сиёсий жараённи қайта бошлаш йўли билан эришиш мумкинлиги айтилди. Бу жараён давомида яманликлар ташқи аралашувсиз, БМТ Хавфсизлик кенгашининг мавжуд резолюциялари ва Ямандаги миллий мулоқот бўйича анжуман қарорлари асосида ўз келажагини белгилаши керак.
Аввалроқ Санода дафн маросими ўтаётган бинога берилган авиазарба оқибатида камида 155 киши ҳалок бўлгани, 520 дан кўпроқ киши яралангани маълум қилинганди. Баъзи маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида Сано мэри Абдулқодир Ҳилол ҳам бор.
Араб коалицияси авиазарбага алоқаси борлигини инкор қилмоқда.
Мавзуга оид
10:30
БМТ: Россия украиналик асирларни шафқатсиз қийноқларга дучор қилмоқда
08:50
Россияда судланувчиларнинг 40 фоизини ТИЗОдан урушга олиб кетиш режалаштириляпти
21:22 / 01.10.2024
Алишер Усмонов Германия судида яна бир бор ютиб чиқди
20:32 / 01.10.2024