Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ стартапи биринчи бўлиб "ақлли" турник яратди
Майамида жойлашган Forza стартапи дунёда биринчи бўлиб "ақлли" турник (тортилгич) – Smart Fitness Bar’ни тақдим қилди.
TechCrunch нашрининг ҳазил қилишича, компания "ақлли" турникни бунинг учун қандайдир антиқа технологиялар керак бўлгани учун эмас, балки аввалроқ ҳеч ким бу фойдали бўлади, деб ўйламагани учун дунёда биринчи бўлиб яратди.
Smart Fitness Bar турниги Bluetooth орқали смартфонга уланади ва барча зарур маълумотни бунинг учун махсус яратилган дастурга жўнатади. Турник нафақат тортилиш сонини, балки пульсни ўлчайди ҳамда йўқотилган калорияларни ҳисоблай олади.
Турник яратувчиларининг фикрича, бундай қурилмалар фойдаланувчиларни уларнинг дўстлари ва танишларининг жорий кўрсаткичларидан ўтишга ундаб, мусобақа кайфиятини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.

Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025