Жамият | 08:40 / 10.10.2016
14512
1 дақиқада ўқилади

Бельгиялик фермер дунёдаги энг катта қовоқни етиштирди

Фото: tvzvezda.ru

Бельгиялик фермер Маттиас Виллемайнс оғирлиги 1190 кг келадиган қовоқ етиштирди. Фермер улкан сабзавотни Германиянинг Людвигсбург шаҳрида бўлиб ўтган қовоқлар оғирлигини ўлчаш бўйича Европа чемпионатига олиб келди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Қовоқ аввалги рекордчини ортда қолдириб, Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Аввалги рекорд швейцариялик Бени Майер томонидан 2014 йилда ўрнатилганди, у етиштирган қовоқнинг оғирлиги 1054 кг тош босган.

"Мен ўзимни ажойиб ҳис қилмоқдаман. Мен у бунчалик оғир чиқади деб ўйламагандим. Бу ажойиб!", деб айтди фермер ғалабадан кейин.

Ҳар йилги қовоқларни ўлчаш мусобақасида 20 дан кўпроқ давлатдан ўнлаб фермерлар иштирок этади.