Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегияда АҚШ денгиз-пиёда қўшинлари жойлаштирилиши мумкин
АҚШ денгиз-пиёда корпусининг 300 нафар ҳарбий хизматчиси Норвегия ғарбий соҳилларидаги Вэрнес гарнизонига жойлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда, Норвегиянинг Adresseavisen газетасининг сайтида хабар қилган.
Норвегия мудофаа вазири Ине Эриксен Сёрейденинг нашрга йўллаган мактубида ёзилишича, АҚШ томонидан ҳақиқатдан ҳам шундай таклиф билдирилган. Бироқ, ҳозирча, маъмуриятда ҳам, парламентда ҳам бу масала муҳокама этилмаган. Вазиятдан хабардор манбалар мазкур режа тез орада ҳукумат томонидан тасдиқланишини айтишган. Аммо, журналистлар мурожаат қилган парламент депутатлари бу нарсадан хабари йўқлигини билдиришган.
Adresseavisen нашрининг ёзишича, гап америкалик ҳарбийларни ярим йиллик муддатга жойлаштириш ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025